1118.2541. Ибн Авн шундай хабар қилади:
«Нофеъга мактуб ёздим. У менга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Мусталиққа уларнинг чорвалари сув бўйида суғорилаётган, ўзлари бепарво юрган ҳолда тўсатдан ҳужум қилганлар. Жангчиларини ўлдирганлар, бола-чақаларини асир олганлар. Ўша куни Жувайрияни ҳам қўлга киритганлар. Буни менга Абдуллоҳ ибн Умар айтиб берган. У ўша қўшиннинг ичида бўлган экан», деб ёзиб юборди».
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Мусталиқнинг раиси Ҳорис ибн Абу Зирор ўз қавми ва бошқа араб қабилалари билан мусулмонларга қарши юришга тайёрланаётганининг хабарини эшитгач, ушбу хабарни аниқлаштириш учун Бурайда ибн Ҳосиб ал-Асламий розияллоҳу анҳуни юбордилар. У Бану Мусталиқ раиси Ҳорис ибн Абу Зирор билан гаплашиб қайтгач, хабарнинг ростлигини тасдиқлади ва дарҳол душман хавфини бартараф этиш учун уларга қарши жангга киришилди.
Манба: Далаилун-нубувваҳ. Имом Байҳақий. Таҳқиқ: Абдул-Муътий Қалъачи. Дорул-кутуб ал-илмийя. 1988.
1118/2541 – عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عنهما: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَغَارَ عَلَى بَنِي الْمُصْطَلِقِ وَهُمْ غَارُّونَ، وَأَنْعَامُهُمْ تُسْقَى عَلَى الْمَاءِ، فَقَتَلَ مُقَاتِلَتَهُمْ، وَسَبَى ذَرَارِيَّهُمْ، وَأَصَابَ يَوْمَئِذٍ جُوَيْرِيَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا.