1119-ҳадис

1119.2543. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бану Тамим ҳақида уч(хислат)ни айтаётганларини эшитганимдан бери уларни яхши кўраман. У зотнинг «Улар умматимнинг дажжолга қарши энг қаттиқ турадиганларидир», деяётганларини эшитганман. Уларнинг садақалари келганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу бизнинг қавмнинг садақаларидир», деганлар. Оишанинг ҳузурида улардан бир асира бор эди. У зот: «Уни озод қилиб юбор, чунки у Исмоилнинг авлодидандир», деганлар».

1119/2543 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ:مَا زِلْتُ أُحِبُّ بَنِي تَـمِيمٍ ثَلاثٍ، سَـمِعْتُ مِنْ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم يَقُولُ فِيهِمْ:: «هُمْ أَشَدُّ أُمَّتِي عَلَى الدَّجَّالِ». قَالَ: وَجَاءَتْ صَدَقَاتُهُمْ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «هَذِهِ صَدَقَاتُ قَوْمِنَا». وَكَانَتْ سَبِيَّةٌ مِنْهُمْ عِنْدَ عَائِشَةَ فَقَالَ: «أَعْتِقِيهَا فَإِنَّهَا مِنْ وَلَدِ إِسْـمَاعِيلَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш