1120-ҳадис

1120.2552. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳеч қайсингиз «роббингга егулик келтир», «роббингни таҳорат қилдир», «роббингга сув қуй» демасин, «хожам», «хўжайиним» десин. Бирортангиз «қулим», «чўрим» демасин, «ўғлим», «қизим», «ғуломим» десин».

 

Изоҳ: Аслида «робб» сўзи араб тилида хўжайин, тарбиячи маъноларида ишлатилган. Ҳадисда бу сўзни фақат Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиш кераклиги, бошқалар учун қўлламаслик лозимлиги таъкидланиб, бунинг ўрнига бошқа маънодош сўзлар тавсия қилинмоқда.

1120/2552 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ: «لَا يَقُلْ أَحَدُكُمْأَطْعِمْ رَبَّكَ، وَضِّئْ رَبَّكَ، اسْقِ رَبَّكَ، وَلْيَقُلْسَيِّدِي مَوْلَايَ، وَلَا يَقُلْ أَحَدُكُمْعَبْدِي، أَمَتِي، وَلْيَقُلْفَتَايَ وَفَتَاتِي وَغُلَامِي».

Улашиш
|
|
Нусха олиш