1125-ҳадис

1125.2567. Урвадан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо менга: «Эй опамнинг ўғли! Ҳилол ортидан ҳилол кўриб, икки ойда учта ҳилол кўрар эдик ҳамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида ўчоққа ўт қаланмас эди», деди. Мен: «Тирикчиликларинг нима бўларди, хола?» дедим. У: «Икки қора нарса – хурмо ва сув. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ансорий қўшниларида маниҳалар бўларди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўшаларнинг сутидан беришар, у зот бизга ичирар эдилар», деди».

 

Изоҳ: Бу ерда хурмо билан сувни «қора нарса» деб ифода этишда тангликкда қолишга ишора қилинмоқда.

Маниҳа – бировга сутини соғиб ичиш учун бериб турилган соғин ҳайвондир. Кейинчалик ҳар қандай тортиқ ҳам маниҳа дейиладиган бўлиб кетган. Истилоҳда ҳосилидан фойдаланиш учун вақтинча берилган боғ-роғ, туя, қўй ва шу кабилар маниҳа дейилади.

1125/2567 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ لِعُرْوَةَ: يَا ابْنَ أُخْتِي، إِنْ كُنَّا لَنَنْظُرُ إِلَى الْهِلَالِ، ثُمَّ الْهِلَالِ، ثَلَاثَةَ أَهِلَّةٍ فِي شَهْرَيْنِ، وَمَا أُوقِدَتْ فِي أَبْيَاتِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَارٌ. فَقُلْتُ: يَا خَالَةُ، مَا كَانَ يُعِيشُكُمْ؟ قَالَتِ الْأَسْوَدَانِ: التَّمْرُ وَالْمَاءُ، إِلَّا أَنَّهُ قَدْ كَانَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم جِيرَانٌ مِنَ الْأَنْصَارِ، كَانَتْ لَهُمْ مَنَائِحُ، وَكَانُوا يَـمْنَحُونَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ أَلْبَانِهِمْ، فَيَسْقِينَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш