1128-ҳадис

1128.2575. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Ибн Аббоснинг холаси Умму Ҳуфайд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қурут, ёғ ва бир неча зобб* ҳадя қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурут ва ёғдан едилар, зоббни кўнгиллари тортмай тарк қилдилар».

Ибн Аббос: «Демак, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дастурхонларида ейилди. Агар у ҳаром бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дастурхонларида ейилмас эди», дейди.

* Зобб судралиб юрувчи ўтхўр ҳайвонлардан бўлиб, иссиқ ўлкаларда яшайди. Эчкемарга ўхшаш бўлгани учун унинг номи баъзи таржималарда хато равишда эчкемар ёки калтакесак деб ўгирилган. Зобб Арабистон ярим оролида кўп учрайди. Узунлиги ярим метр атрофида бўлади. Кўриниши ва шакли хунук, боши кичкина, бўйни калта, думи узун. Ранги қорамтир кулранг. Семирса, кўкраги сарғаяди. Тухумини қумга кўяди. Тухум қўйганидан қирқ кун ўтиб, бола очади. Ўсимликлар билан озиқланади. Араблар уни овлашга ва тановул қилишга ўч бўлишади. Ҳозирда Арабистон ярим оролидаги баъзи бозорларда зобб тиригича килолаб сотилади.

1128/2575 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَهْدَتْ أُمُّ حُفَيْدٍ - خَالَةُ ابْنِ عَبَّاسٍ - إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَقِطًا وَسَـمْنًا وَأَضُبًّا، فَأَكَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مِنَ الْأَقِطِ وَالسَّمْنِ، وَتَرَكَ الضَّبَّ تَقَذُّرًا. قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: فَأُكِلَ عَلَى مَائِدَةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَلَوْ كَانَ حَرَامًا مَا أُكِلَ عَلَى مَائِدَةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم.

Улашиш
|
|
Нусха олиш