1134-ҳадис

1134.2587. Омирдан ривоят қилинади:

«Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумонинг минбарда туриб, шундай деяётганини эшитдим: «Отам менга совға берди. Шунда Амра бинт Равоҳа: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингча рози бўлмайман», деди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен Амра бинт Равоҳадан бўлган ўғлимга совға берган эдим, у мени сизни гувоҳ қилишга буюрди», деди. У зот: «Бошқа фарзандларингга ҳам шундай совға бердингми?» дедилар. У: «Йўқ», деди. У зот: «Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар», дедилар. Шунда у қайтиб келиб, совғасини қайтариб олди».

1134/2587 - عَن النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَعْطَانِي أَبِي عَطِيَّةً، فَقَالَتْ عَمْرَةُ بِنْتُ رَوَاحَةَ: لَا أَرْضَى حَتَّى تُشْهِدَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَأَتَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: إِنِّي أَعْطَيْتُ ابْنِي مِنْ عَمْرَةَ بِنْتِ رَوَاحَةَ عَطِيَّةً، فَأَمَرَتْنِي أَنْ أُشْهِدَكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «أَعْطَيْتَ سَائِرَ وَلَدِكَ مِثْلَ هَذَا؟» قَالَ: لَا، قَالَ: «فَاتَّقُوا اللهَ وَاعْدِلُوا بَيْنَ أَوْلَادِكُمْ». قَالَ: فَرَجَعَ فَرَدَّ عَطِيَّتَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш