1138-ҳадис

1138.2599. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаболарни* тақсим қилдилар, Махрамага ундан ҳеч нима бермадилар», деди. Шунда Махрама: «Эй ўғилчам, бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бор», деди. Мен у билан бирга бордим. У: «Кириб, у зотни менга чақир», деди. Мен у зотни унга чақириб берган эдим, чиқдилар. Устиларида ўшандагидан бир қабо бор эди. У зот: «Буни сен учун олиб қўйган эдик», дедилар. У унга (ҳадяга) қараб: «Махрама рози бўлди», деди».

* Қабо – олди очиқ, узун, сафарда ва жангда кийиладиган, чакмонга ўхшаш хипча устки кийим. Биздаги румча тўнга ўхшайди.

1138/2599 - عَنِ الْمِسْوَرِ بْنِ مَخْرَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَسَمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَقْبِيَةً، وَلَمْ يُعْطِ مَخْرَمَةَ مِنْهَا شَيْئًا، فَقَالَ مَخْرَمَةُ: يَا بُنَيَّ انْطَلِقْ بِنَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَانْطَلَقْتُ مَعَهُ، فَقَالَ: ادْخُلْ فَادْعُهُ لِي، قَالَ: فَدَعَوْتُهُ لَهُ فَخَرَجَ إِلَيْهِ وَعَلَيْهِ قَبَاءٌ مِنْهَا، فَقَالَ: «خَبَأْنَا هَذَا لَكَ». قَالَ: فَنَظَرَ إِلَيْهِ، فَقَالَ: رَضِيَ مَخْرَمَةُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш