1142-ҳадис

1142.2620. Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Ҳузуримга онам келди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мушрика эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўраб: «Ҳузуримга онам рағбат қилиб келибди. Онамга силаи раҳм қилаверайми?» дедим. У зот: «Ҳа, онангга силаи раҳм қил», дедилар».

Изоҳ: Асмо розияллоҳу анҳонинг онасининг исми Қутайла Қойла бинт Абдулуззо бўлган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу аёлни жоҳилият пайтидаёқ талоқ қилганлар. Қутайла кейинроқ муслима бўлган. Оиша онамизнинг оналари эса Зайнаб бинт Омир бўлиб, кунялари Умму Рувмон бўлган.

1142/2620 - عَنْ أَسْـمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَتْ: قَدِمَتْ عَلَيَّ أُمِّي وَهْيَ مُشْرِكَةٌ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَاسْتَفْتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قُلْتُ: إِنَّ أُمِّي قَدِمَتْ وَهْيَ رَاغِبَةٌ، أَفَأَصِلُ أُمِّي؟ قَالَ: «نَعَمْ، صِلِي أُمَّكِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш