1143.2624. Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Абу Мулайка шундай хабар қилади:
«Ибн Жудъоннинг мавлоси Суҳайбнинг фарзандлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни Суҳайбга берганлар, деб икки уй ва бир ҳужрага даъвогарлик қилишди. Марвон: «Икковингизга бунинг учун ким гувоҳлик беради?» деди. Улар: «Ибн Умар», дейишди. Уни чақирган эди, ҳақиқатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суҳайбга икки уй ва бир ҳужра берганларига гувоҳлик берди. Шунда Марвон унинг гувоҳлиги билан уларнинг фойдасига ҳукм қилди».
1143/2624 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أنَّهُ شَهِدَ عِنْدَ مَرْوَانَ لِبَنِي صُهَيْبٍ أنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم أَعْطَى ذَلِكَ صُهَيْبًا بَيْتَينِ، وَحُجْرَةً، فَقَضَى مَرْوَانُ بِشَهَادَتِهِ لَهُمْ.