1146-ҳадис

1146.2630. Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу деди: «Муҳожирлар Маккадан Мадинага қўлларида ҳеч нарсасиз келишганида ансорийлар ер ва кўчмас мулк эгаси эдилар. Ансорийлар уларга ҳар йили мулкларининг ҳосилидан бериб туриш, улар эса иш-меҳнатни зиммаларига олишга шартлашиб ишни бўлишиб олишди – Унинг онаси Умму Анас Умму Сулайм бўлиб, Абдуллоҳ ибн Абу Талҳанинг онаси эди. – Умму Анас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хурмо берган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни озод қилган чўрилари, Усома ибн Зайднинг онаси Умму Айманга бердилар».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу менга шундай хабар қилди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар аҳли билан бўлган урушдан бўшаб, Мадинага қайтгач, муҳожирлар ансорийларнинг ҳосилдан бериб турган маниҳаларини ўзларига қайтариб беришибди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам унинг (Анаснинг) онасига хурмосини қайтариб берибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Айманга уларнинг ўрнига ўз чорбоғларидан берибдилар».

Аҳмад ибн Шабиб айтади: «Отам бизга Юнусдан худди шу хабарни ривоят қилган ва «уларнинг ўрнига ўз хусусий мулкларидан...» деб айтган.

1146/2630 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَمَّا قَدِمَ الْمُهَاجِرُونَ الْمَدِينَةَ مِنْ مَكَّةَ وَلَيْسَ بِأَيْدِيهِمْ - يَعْنِي شَيْئًا - وَكَانَتِ الْأَنْصَارُ أَهْلَ الْأَرْضِ وَالْعَقَارِ، فَقَاسَمَهُمُ الْأَنْصَارُ عَلَى أَنْ يُعْطُوهُمْ ثِـمَارَ أَمْوَالِهِمْ كُلَّ عَامٍ، وَيَكْفُوهُمُ الْعَمَلَ وَالْمَئُونَةَ، وَكَانَتْ أُمُّهُ أُمُّ أَنَسٍ أُمُّ سُلَيْمٍ، كَانَتْ أُمَّ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي طَلْحَةَ، فَكَانَتْ أَعْطَتْ أُمُّ أَنَسٍ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِذَاقًا لَهَا، فَأَعْطَاهُنَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أُمَّ أَيْمَنَ مَوْلَاتَهُ أُمَّ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ. قَالَ أنَسُ بْنُ مَالِكٍ: فَلَمَّا فَرَغَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مِنْ قَتْلِ أَهْلِ خَيْبَرَ، فَانْصَرَفَ إِلَى الْمَدِينَةِ، رَدَّ الْمُهَاجِرُونَ إِلَى الْأَنْصَارِ مَنَائِحَهُمُ الَّتِي كَانُوا مَنَحُوهُمْ مِنْ ثِـمَارِهِمْ، فَرَدَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِلَى أُمِّهِ عِذَاقَهَا، وَأَعْطَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أُمَّ أَيْمَنَ مَكَانَهُنَّ مِنْ حَائِطِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш