1147-ҳадис

1147.2631. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қирқта хислат бор, энг олийси маниҳага эчки беришдир. Ким ўша хислатлардан бирортасининг савобини умид, ваъдасини тасдиқ этиб қиладиган бўлса, Аллоҳ уни ўша сабабли албатта жаннатга киритади», дедилар».

Ҳассон (ровийлардан бири): «Биз маниҳага эчки беришдан беридаги саломга алик олиш, акса урганга жавоб айтиш, йўлдан азиятни аритиш ва шу каби нарсаларни санаб, ўн бешта хислатга ета олмадик», дейди.

1147/2631 - عَنْ عَبْدَ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَرْبَعُونَ خَصْلَةً، أَعْلَاهُنَّ مَنِيحَةُ الْعَنْزِ، مَا مِنْ عَامِلٍ يَعْمَلُ بِخَصْلَةٍ مِنْهَا رَجَاءَ ثَوَابِهَا، وَتَصْدِيقَ مَوْعُودِهَا،ـ إِلَّا أَدْخَلَهُ اللهُ بِهَا الْجَنَّةَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш