2705.1160 Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшик олдида товушини баланд кўтариб тортишаётганларнинг овозини эшитиб қолдилар. Уларнинг бири иккинчисидан қарзидан ўтиб беришини ва бирор енгиллик қилишини сўрарди. Наригиси эса: «Аллоҳга қасамки, бундай қилмайман!» дер эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига чиқиб: «Маъруф ишни қилмасликка Аллоҳнинг номига онт ичаётган киши қани?» дедилар. У: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули. Буларнинг қай бирини истаса, ўша бўлақолсин», деди».
1160/2705 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سـَمِعَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم صَوْتَ خُصُومٍ بِالْبَابِ، عَالِيَةٍ أَصْوَاتُهُمَا، وَإِذَا أَحَدُهُمَا يَسْتَوْضِعُ الْآخَرَ وَيَسْتَرْفِقُهُ فِي شَيْءٍ، وَهْوَ يَقُولُ: وَاللهِ لَا أَفْعَلُ، فَخَرَجَ عَلَيْهِمَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «أَيْنَ الْمُتَأَلِّي عَلَى اللهِ لَا يَفْعَلُ الْمَعْرُوفَ؟» فَقَالَ: أَنَا يَا رَسُولَ اللهِ، وَلَهُ أَيُّ ذَلِكَ أَحَبَّ.