1168.2740. Талҳа ибн Мусарриф бундай сўзлаб берди:
«Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васият қилганмидилар?» деб сўрадим. Шунда у: «Йўқ», деди. «Васият қилиш одамларга қандай қилиб фарз бўлиб қолди [ёки қандай қилиб васият қилишга буюрилдилар]?» дедим. «У зот Аллоҳнинг Китобини васият қилдилар», деди».
1168/2740 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أنَّهُ سُئِلَ: هَلْ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَوْصَى؟ فَقَالَ: لَا، فَقِلَ لَه: كَيْفَ كُتِبَ عَلَى النَّاسِ الْوَصِيَّةُ، أَوْ أُمِرُوا بِالْوَصِيَّةِ؟ قَالَ: أَوْصَى بِكِتَابِ اللهِ.