1171.2764. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Умар ўзининг бир мулкини садақа қилди. У Самғ деб аталарди. У хурмозор эди. Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен бир мулкка эга бўлдим, у мендаги энг яхши нарса. Мен шуни садақа қилмоқчиман», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг аслини садақа (яъни вақф)* қил. У сотилмайди, совға қилинмайди ва мерос қилиб ҳам олинмайди, лекин меваси нафақа қилинади», дедилар. Умар уни садақа қилди. Унинг бу садақаси Аллоҳнинг йўлида қул озод қилишга, мискинларга, меҳмонга, йўқсил йўлчига ва қариндошларга бўлди. Уни тасарруф қилиб турган кишига даромад манбаи қилиб олмаган ҳолда ундан маъруф ила ейишида ёки дўстига едиришида гуноҳ йўқ».
* Вақф ҳам аслида садақанинг бир тури бўлгани учун шундай дейилган.
1171/2764 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ أبَاهُ تَصَدَّقَ بِـمَالٍ لَهُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَكَانَ يُقَالُ لَهُ: ثَـمْغٌ، وَكَانَ نَخْلًا، فَقَالَ عُمَرُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي اسْتَفَدْتُ مَالًا، وَهْوَ عِنْدِي نَفِيسٌ، فَأَرَدْتُ أَنْ أَتَصَدَّقَ بِهِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: تَصَدَّقْ بِأَصْلِهِ، لَا يُبَاعُ وَلَا يُوهَبُ وَلَا يُورَثُ، وَلَكِنْ يُنْفَقُ ثَـمَرُهُ. فَتَصَدَّقَ بِهِ عُمَرُ، فَصَدَقَتُهُ ذَلِكَ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَفِي الرِّقَابِ، وَالْمَسَاكِينِ، وَالضَّيْفِ، وَابْنِ السَّبِيلِ، وَلِذِي الْقُرْبَى، وَلَا جُنَاحَ عَلَى مَنْ وَلِيَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْمَعْرُوفِ، أَوْ يُوكِلَ صَدِيقَهُ غَيْرَ مُتَمَوِّلٍ بِهِ.