1175.2780. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бану Саҳмлик бир киши Тамим Дорий ва Адий ибн Баддолар билан йўлга чиқди. Саҳмий бирорта мусулмон бўлмаган бир ерда вафот этди. Иккови унинг қолдирган нарсасини олиб келишганда тилла билан гул солинган бир кумуш жомни йўқотишган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковига қасам ичирдилар. Кейин жом Маккадан топилди. Улар: «Биз буни Тамим ва Адийдан сотиб олганмиз», дейишди. Шунда унинг (Саҳмийнинг) дўстларидан икки киши туриб: «Бизнинг гувоҳлигимиз манави икковининг гувоҳлигидан ҳақлироқ, ҳақиқатан ҳам жом ҳамроҳлариники (яъни Саҳмийники)», деб қасам ичишди. Улар ҳақида ушбу оят нозил бўлди: «Эй иймон келтирганлар! ...ўртангизда гувоҳ бўлсин...».
1175/2780 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: خَرَجَ رَجُلٌ مِنْ بَنِي سَهْمٍ مَعَ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ وَعَدِيِّ بْنِ بَدَّاءٍ، فَمَاتَ السَّهْمِيُّ بِأَرْضٍ لَيْسَ بِهَا مُسْلِمٌ، فَلَمَّا قَدِمَا بِتَرِكَتِهِ فَقَدُوا جَامًا مِنْ فِضَّةٍ مُخَوَّصًا مِنْ ذَهَبٍ، فَأَحْلَفَهُمَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ وُجِدَ الْجَامُ بِـمَكَّةَ، فَقَالُوا: ابْتَعْنَاهُ مِنْ تَـمِيمٍ وَعَدِيٍّ، فَقَامَ رَجُلَانِ مِنْ أَوْلِيَائِهِ، فَحَلَفَا: لَشَهَادَتُنَا أَحَقُّ مِنْ شَهَادَتِهِمَا، وَإِنَّ الْجَامَ لِصَاحِبِهِمْ. قَالَ: وَفِيهِمْ نَزَلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ ﮋﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮊ
[الـمائدة: 106]