1298.3134. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажд томонга бир сарийя жўнатдилар. Унда Абдуллоҳ* ҳам бор эди. Улар кўп туяларни ўлжага олишди. Улушлари ўн иккита ёки ўн биттадан туя бўлди. Уларга яна биттадан туя қўшиб берилди».
* Ибн Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ деганда ўзини назарда тутган.
1298/3134 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَعَثَ سَرِيَّةً قِبَلَ نَـجْدٍ وَهُوَ فِيهَا، فَغَنِمُوا إِبِلًا كَثِيرًا، فَكَانَتْ سِهَامُهُمُ اثْنَيْ عَشَرَ بَعِيرًا، أَوْ أَحَدَ عَشَرَ بَعِيرًا، وَنُفِّلُوا بَعِيرًا بَعِيرًا.