1304.3148. Муҳаммад ибн Жубайр айтади:
«Жубайр ибн Мутъим менга шундай хабар қилди: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳунайндан келаётган экан. У зот билан бирга (бошқа) одамлар ҳам бор экан. Аъробийлар нарса сўраб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга осилиб олишибди. Ҳатто у зотни бир самура томон юришга мажбур қилишди. (Самура) ридоларини илиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб: «Менга ридойимни беринглар! Агар мана шу тикан дарахтлар сонича чорва бўлганида уни албатта сизларга тақсимлаб берган бўлардим, шунда менинг бахил ҳам, ёлғончи ҳам ва қўрқоқ ҳам эмаслигимни кўрар эдингиз!» дедилар».
1304/3148 – عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ بَيْنَا هُوَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَمَعَهُ النَّاسُ مُقْبِلًا مِنْ حُنَيْنٍ، عَلِقَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم الْأَعْرَابُ يَسْأَلُونَهُ، حَتَّى اضْطَرُّوهُ إِلَى سَـمُرَةٍ فَخَطِفَتْ رِدَاءَهُ، فَوَقَفَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: أَعْطُونِي رِدَائِي، فَلَوْ كَانَ عَدَدُ هَذِهِ الْعِضَاهِ نَعَمًا لَقَسَمْتُهُ بَيْنَكُمْ، ثُمَّ لَا تَجِدُونِي بَخِيلًا، وَلَا كَذُوبًا، وَلَا جَبَانًا.