1305-ҳадис

1305.3149. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга борар эдим. Эгниларида ҳошияси қалин нажроний бурда бор эди. Бир аъробий етиб олиб, у зотни(нг ридоларидан) қаттиқ тортди, ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйинларига қарасам, қаттиқ тортганидан ридонинг ҳошиясининг изи тушиб қолибди. Кейин у: «Сендаги Аллоҳнинг молидан менга ҳам (беришга) буюр», деди. У зот унга ўгирилиб қараб, кулиб қўйдилар ва унга ато беришни буюрдилар».

1305/3149 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ أَمْشِي مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَعَلَيْهِ بُرْدٌ نَجْرَانِيٌّ غَلِيظُ الْحَاشِيَةِ، فَأَدْرَكَهُ أَعْرَابِيٌّ فَجَذَبَهُ جَذْبَةً شَدِيدَةً، حَتَّى نَظَرْتُ إِلَى صَفْحَةِ عَاتِقِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَدْ أَثَّرَتْ بِهِ حَاشِيَةُ الرِّدَاءِ مِنْ شِدَّةِ جَذْبَتِهِ، ثُمَّ قَالَ: مُرْ لِي مِنْ مَالِ اللهِ الَّذِي عِنْدَكَ، فَالْتَفَتَ إِلَيْهِ فَضَحِكَ، ثُمَّ أَمَرَ لَهُ بِعَطَاءٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш