1306-ҳадис

1306.3150. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳунайн куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя бердилар. Уяйнага ҳам шунча бердилар. Арабларнинг катталарига ҳам бердилар. Ўша куни тақсимда уларни ортиқ кўрдилар. Бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимда адолат қилинмади, унда Аллоҳнинг розилиги ирода этилмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиламан», дедим. У зотнинг ҳузурларига келиб, хабарни айтдим. У зот: «Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилар экан? Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, унга бундан ҳам кўп азият берилган ва у сабр қилган эди», дедилар».

1306/3150 - عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَمَّا كَانَ يَوْمُ حُنَيْنٍ، آثَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أُنَاسًا فِي الْقِسْمَةِ، فَأَعْطَى الْأَقْرَعَ بْنَ حَابِسٍ مِئَةً مِنَ الْإِبِلِ، وَأَعْطَى عُيَيْنَةَ مِثْلَ ذَلِكَ، وَأَعْطَى أُنَاسًا مِنْ أَشْرَافِ الْعَرَبِ، فَآثَرَهُمْ يَوْمَئِذٍ فِي الْقِسْمَةِ، قَالَ رَجُلٌ: وَاللهِ إِنَّ هَذِهِ الْقِسْمَةَ مَا عُدِلَ فِيهَا، وَمَا أُرِيدَ بِهَا وَجْهُ اللهِ. فَقُلْتُ: وَاللهِ لَأُخْبِرَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَأَتَيْتُهُ فَأَخْبَرْتُهُ، فَقَالَ: فَمَنْ يَعْدِلُ إِذَا لَمْ يَعْدِلِ اللهُ وَرَسُولُهُ؟ رَحِمَ اللهُ مُوسَى، قَدْ أُوذِيَ بِأَكْثَرَ مِنْ هَذَا فَصَبَرَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш