«Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Қачон пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).
201.294 Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Фақат ҳажни кўзлаб йўлга чиқдик. Сарифга* етганимизда ҳайз кўриб қолдим. Йиғлаётган Йиғлаб ўтирган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. «Сенга нима бўлди, ҳайз кўрдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Бу – Аллоҳнинг Одам қизларига ёзган нарсасидир. Энди ҳожи бажарадиган ҳамма нарсани бажаравер, фақат Байтни тавоф қилма», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари номидан сигир сўйиб, қурбонлик қилдилар».
* Сариф – Макка яқинидаги қишлоқ.
وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ [البقرة: 222]
201/294 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: خَرَجْنَا لَا نَرَى إِلَّا الْحَجَّ، فَلَمَّا كُنَّا بِسَرِفَ حِضْتُ، فَدَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَأَنَا أَبْكِي، قَالَ: «مَا لَكِ أَنُفِسْتِ؟». قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: «إِنَّ هَذَا أَمْرٌ كَتَبَهُ اللهُ عَلَى بَنَاتِ آدَمَ، فَاقْضِي مَا يَقْضِي الْحَاجُّ، غَيْرَ أَنْ لَا تَطُوفِي بِالْبَيْتِ».
قَالَتْ: وَضَحَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ نِسَائِهِ بِالْبَقَرِ.