205.299 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икковимиз жунуб ҳолимизда бир идишдан ғусл қилар эдик».
«Менга буюрар эдилар, изор* тутиб олар эдим ва ҳайзли ҳолимда мен билан мубошарат* қилар эдилар».
«У зот эътикоф* ўтирган ҳолларида менга бошларини чиқарар эдилар, мен эса ҳайзли ҳолимда уни ювиб қўяр эдим».
* Изор – тананинг киндикдан пастини тўсиб турадиган, эн (яхлит) матодан иборат кийим. У иссиқ ўлкаларга хос кийим бўлиб, баъзи араб ва Жануби-шарқий Осиё ўлкаларида ҳозирда ҳам кенг тарқалган. Уни эҳромнинг пастки қисми ёки лунгига ўхшатиш мумкин.
* «Мубошарат» – эр ва хотин баданининг тўсиқсиз бир-бирига тегиши (қучоқлашиш). Бунда бутун тана ҳам, унинг бир қисми ҳам назарда тутилади.
* «Эътикоф» сўзи луғатда «ушлаб қолиш», «туриб қолиш» ва «лозим тутиш» деган маъноларни ифода қилади. Шариатда эса эътикоф деб Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш ниятида маълум шартларга амал қилган ҳолда ибодатга машғул бўлиш учун масжидда қолишга айтилади.
205/299 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَغْتَسِلُ أَنَا وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مِنْ إِنَاءٍ وَاحِدٍ، كِلَانَا جُنُبٌ وَكَانَ يَأْمُرُنِي فَأَتَّزِرُ، فَيُبَاشِرُنِي وَأَنَا حَائِضٌ، وَكَانَ يُخْرِجُ رَأْسَهُ إِلَيَّ وَهُوَ مُعْتَكِفٌ، فَأَغْسِلُهُ وَأَنَا حَائِضٌ.