209-ҳадис

209.313 Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Маййитга уч кундан ортиқ аза тутишдан қайтарилар эдик, фақат эр учун тўрт ою ўн кун (аза тутардик) сурма қўймас, хушбўйланмас, асб* (деган) кийимдан бошқа бўялган либос киймас эдик. Бирортамиз покланиб, ҳайздан (сўнг) ғусл қилганда бир бўлак кусти азфор* ишлатишга рухсат берилганди. Жанозага қатнашишдан ҳам қайтарилган эдик».

* Асб – Яманда тайёрланган, иплари олдин бўялиб, сўнг тўқилган устки кийим.

* Кусти азфор – Ямандаги Азфор деган жойдан келтириладиган хушбўйлик. У аслида Ҳиндистондан олиб келинадиган, исириқ каби тутатиладиган хушбўй чўп бўлган. Уни майдалаб, бирор суюқликка қўшиб, хушбўй модда ҳосил қилинган. Бироқ азадор аёлларга хушбўйланиш эмас, балки ҳайз қонининг ҳидини кетказиш учун ғуслда ундан фойдаланишга рухсат берилган.

209/313 - عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كُنَّا نُنْهَى أَنْ نُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، وَلَا نَكْتَحِلَ، وَلَا نَتَطَيَّبَ، وَلَا نَلْبَسَ ثَوْبًا مَصْبُوغًا إِلَّا ثَوْبَ عَصْبٍ، وَقَدْ رُخِّصَ لَنَا عِنْدَ الطُّهْرِ، إِذَا اغْتَسَلَتْ إِحْدَانَا مِنْ مَحِيضِهَا، فِي نُبْذَةٍ مِنْ كُسْتِ أَظْفَارٍ، وَكُنَّا نُنْهَى عَنِ اتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш