214-ҳадис

214.322 Абу Саламанинг қизи Зайнаб шундай сўзлаб берди:

«Умму Салама розияллоҳу анҳо: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан хамийла ичида ётганимда ҳайз кўриб қолдим. Секин суғурилиб, ундан чиқдим-да, ҳайз кийимларимни олиб кийдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Нифос кўрдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. Мени ёнларига чақириб, ўзлари билан бирга хамийлага* киритдилар», деди.

У менга айтдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида уни ўпар эканлар.

(У яна шундай деди:) «Мен ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликда бир идишдан ғусл қилар эдик».

 

Изоҳ: Бу ва бошқа бир неча ҳадисларда «нифос» деб келган сўзлар ҳайзни англатади. Буни 298-ҳадисдан бошланган бобнинг номидан ҳам кўриш мумкин. Бу боб «Ҳайзни нифос деб аташ тўғрисида» деб аталади.

214/322 - عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا حَدِيث حَيْضِهَا وَهِيَ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي الْخَمِيلَةِ، ثُمَّ قَالَتْ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ: إنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُقَبِّلُهَا وَهُوَ صَائِمٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш