218.332 Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аёл «қорин дарди»* билан вафот этди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг миёнида* туриб жаноза намозини ўқидилар».
* Ушбу ҳадисдаги «қорин дарди»ни уламолар турлича тушунишган. Баъзилар бу жумлада туғиш (яъни, туғиш оғир кечганлиги боис нифосида вафот этган аёл) назарда тутилган, дейишса, баъзилар у қорин оғриғининг ўзи, дейишган.
* Миёнида, яъни тананинг бел қисми рўпарасида туриб намоз ўқидилар. Бошқа далилларга кўра, Ҳанафий мазҳабида аёл бўлсин, эркак бўлсин, маййитнинг кўкси баробарида туриб жаноза ўқилишига фатво берилган.
218/332 - عَنْ سَـمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ امْرَأَةً مَاتَتْ فِي بَطْنٍ، فَصَلَّى عَلَيْهَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَقَامَ وَسَطَهَا.