219-ҳадис

219.333 Абдуллоҳ ибн Шаддоддан ривоят қилинади:

«Эшитишимча, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари холам Маймуна ҳайзли бўлиб қолар ва намоз ўқимас экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг хумраларида* намоз ўқиб турганларида, у зотнинг саждагоҳлари рўпарасида чўзилиб ётар экан. (У айтардики) «Сажда қилганларида кийимларининг бир учи менга тегар эди».

Хумра – хурмо новдасидан тўқилган кичик жойнамоз, бўйрача.

219/333 - عَنْ مَيْمُونَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهَا كَانَتْ تَكُونُ حَائِضًا لَا تُصَلِّى، وَهْيَ مُفْتَرِشَةٌ بِحِذَاءِ مَسْجِدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَهْوَ يُصَلِّي عَلَى خُمْرَتِهِ، إِذَا سَجَدَ أَصَابَنِي بَعْضُ ثَوْبِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш