1319-ҳадис

1319.3190. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бану Тамимлик бир неча киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди. У зот: «Эй Бану Тамим, хушнуд бўлинглар!» дедилар. Улар: «Бизни хушнуд қилдингиз, Бизга хушхабар бериб бўлгансиз, ундан кўра бизга ато* беринг энди», дейишди. Шунда у зотнинг юзлари ўзгарди. Кейин у зотнинг олдиларига яманликлар келиб қолди. У зот: «Эй яманликлар, хушхабарни қабул қилиб олинглар, чунки Бану Тамим уни қабул қилмади», дедилар. Улар: «Қабул қилдик», дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яратишнинг бошланиши ва Арш ҳақида сўз бошладилар. Шунда бир киши келиб: «Эй Имрон, уловинг қочиб кетди», деб қолди. Қанийди туриб кетмаган бўлсам...»

1319/3190 - عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: جَاءَ نَفَرٌ مِنْ بَنِي تَـمِيمٍ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا بَنِي تَـمِيمٍ أَبْشِرُوا. قَالُوا: بَشَّرْتَنَا فَأَعْطِنَا، فَتَغَيَّرَ وَجْهُهُ، فَجَاءَهُ أَهْلُ الْيَمَنِ، فَقَالَ: يَا أَهْلَ الْيَمَنِ، اقْبَلُوا الْبُشْرَى إِذْ لَمْ يَقْبَلْهَا بَنُو تَـمِيمٍ. قَالُوا: قَبِلْنَا، فَأَخَذَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُحَدِّثُ بَدْءَ الْخَلْقِ وَالْعَرْشِ، فَجَاءَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا عِمْرَانُ، رَاحِلَتُكَ تَفَلَّتَتْ؛ لَيْتَنِي لَمْ أَقُمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш