1320-ҳадис

1319А.3191. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Туямни эшик олдига боғлаб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У зотнинг ҳузурларига бир гуруҳ Бану Тамимликлар ҳам келишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Бану Тамим, хушхабарни қабул қилиб олинглар!» дедилар. Улар икки марта: «Дарҳақиқат, бизни хушнуд қилдингиз, энди Бизга хушхабар бериб бўлгансиз, ундан кўра бизга ато беринг», дейишди. Сўнг у зотнинг ҳузурларига бир гуруҳ яманликлар киришди. У зот: «Хушхабарни қабул қилиб олинглар, эй яманликлар! Зеро Бану Тамим уни қабул қилмади» дедилар. Улар: «Қабул қилиб олдик, эй Аллоҳнинг Расули! Биз ўзи сиздан мана бу иш ҳақида сўраш учун келганмиз…» дейишди. У зот: «Аллоҳ бор эди. Ундан бошқа бирор нарса йўқ эди, Арши сув устида эди. У Зот Зикрга* ҳар бир нарсани ёзди ва осмонлару ерни яратди», дедилар. Шу пайт бир жарчи: «Туянг қочиб кетди, эй Ибн Ҳусойн!» деб қичқириб қолди. Мен йўлга тушдим, қарасам, (мен билан) уни сароб ажратиб турарди.* Аллоҳга қасамки, қанийди ўшанда уни ташлаб кетган бўлсам, деб орзу қиламан».

1319أ/3191 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ – فِي رِوَايَةٍ – قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: كَانَ اللهُ وَلَمْ يَكُنْ شَيْءٌ غَيْرُهُ، وَكَانَ عَرْشُهُ عَلَى الْمَاءِ، وَكَتَبَ فِي الذِّكْرِ كُلَّ شَيْءٍ، وَخَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ. فَنَادَى مُنَادٍ: ذَهَبَتْ نَاقَتُكَ يَا ابْنَ الْحُصَيْنِ، فَانْطَلَقْتُ فَإِذَا هِيَ يَقْطَعُ دُونَهَا السَّرَابُ، فَوَاللهِ لَوَدِدْتُ أَنِي كُنْتُ تَرَكْتُهَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш