1322-ҳадис

1322.3197. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замон* (Аллоҳ) осмонлару ерни яратган кундагидек ҳолатига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Шулардан тўрттаси ҳаром ойлар бўлиб, учтаси кетма-кетдир: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва жумадул охир билан шаъбон ўртасидаги Музарнинг ражабидир»,* дедилар».

* «Замон» сўзи араб тилида «вақт» деган маънони билдириб, ҳар қандай қисқаю узун вақт учун ишлатилаверади. Бу ерда эса замон деганда ой ва йил назарда тутилган. Уларнинг Аллоҳ осмонлару ерни яратган кундагидек ҳолатига қайтиши ҳаром ойларнинг ўз жойига қайтишидир. Жоҳилиятда одамлар ҳаром ойларнинг ўрнини ўзгартириб юборишар, уруш қилгилари келса, ҳаром ойни ҳалол қилиб олишар, уруш қилгилари келмаса, ҳалол ойни ҳаром ой қилиб олишар эди.

* Жоҳилият даврида Музар қабиласи ражаб ойини бошқалардан кўра кўпроқ улуғлагани учун ушбу ойнинг номи уларга нисбат бериб ҳам юритилган.

1322/3197 - عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: الزَّمَانُ قَدِ اسْتَدَارَ كَهَيْئَتِهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ، السَّنَةُ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا، مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ، ثَلَاثَةٌ مُتَوَالِيَاتٌ: ذُو الْقَعْدَة وَذُو الْحِجَّةِ وَالْمُحَرَّمُ، وَرَجَبُ مُضَرَ، الَّذِي بَيْنَ جُمَادَى وَشَعْبَانَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш