1325.3206. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонда қора булут* кўрсалар, бир олдинга, бир орқага юрар, ҳали ичкари кириб, ҳали ташқарига чиқар, юзлари ўзгариб кетар эди. Кейин, осмондан ёмғир ёққач, у зотдан бояги ҳолат кетар эди. Оиша у зотга шу ҳақда гапирди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билмайман, балки у бир қавмнинг «У(азоб)нинг ўз водийлари томон булут бўлиб келаётганини кўрганларида...» (оятида) дегани кабидир», дедилар».
* Қора булут, ғурранда – ёмғирдан дарак берадиган, чақмоқ ва момақалдироқли булут.
Изоҳ: Бу ерда Од қавми узоқ вақт қурғоқчиликдан сўнг устиларига келаётган булутни кўриб, сероб бўламиз деб туришганида бирдан шамол келиб, уларни ҳалок қилгани эсга олинмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган қавмларнинг ҳолатидан ибрат олишда ана шундай намуна кўрсатган эканлар.
1325/3206 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا رَأَى مَخِيلَةً فِي السَّمَاءِ أَقْبَلَ وَأَدْبَرَ، وَدَخَلَ وَخَرَجَ، وَتَغَيَّرَ وَجْهُهُ، فَإِذَا أَمْطَرَتِ السَّمَاءُ سُرِّيَ عَنْهُ، فَعَرَّفَتْهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي لَعَلَّهُ كَمَا قَالَ قَوْمٌ: فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضًۭا مُّسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا۟ هَـٰذَا عَارِضٌۭ مُّمْطِرُنَا» الْآيَةَ.