1328-ҳадис

1328.3210. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитган экан: «Фаришталар «ал-ъанаан»га тушадилар – у булутдир* – ва осмонда ҳукм қилинган ишларни зикр қиладилар. Шунда шайтонлар ўғринча қулоқ тутиб, буни эшитиб олади-да, зудлик билан коҳинларга етказади. Улар эса бунга ўзларидан юзта ёлғонни қўшишади».

1328/3210 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: أَنَّهَا سَـمِعَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: إِنَّ الْمَلَائِكَةَ تَنْزِلُ فِي الْعَنَانِ - وَهْوَ السَّحَابُ - فَتَذْكُرُ الْأَمْرَ قُضِيَ فِي السَّمَاءِ، فَتَسْتَرِقُ الشَّيَاطِينُ السَّمْعَ فَتَسْمَعُهُ، فَتُوحِيهِ إِلَى الْكُهَّانِ، فَيَكْذِبُونَ مَعَهَا مِائَةَ كَذْبَةٍ مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш