1335-ҳадис

1335.3231. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо бундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бошингизга Уҳуд кунидан ҳам оғирроқ кун келганми?» дедим. У зот шундай дедилар: «Дарҳақиқат, менга қавмингдан етадигани етди. Улардан менга етган нарсаларнинг энг қаттиғи Ақоба куни бўлган. Ўшанда Ибн Абдуялил ибн Абдукулолга мени (ҳимоясига) олишни таклиф этган эдим. Бироқ у мен истаган нарсани қабул қилмади. Мен ташвишли ҳолда бошим оққан томонга қараб юриб кетдим. Қарнус-саъолибга* келгандагина ўзимга келиб, бошимни кўтардим. Қарасам, бир булут менга соя солиб турибди. Назар солсам, унда Жаброил бор экан. У менга нидо қилиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳ қавмингнинг сенга айтган гапини, сенга нима жавоб қайтарганини эшитди. У Зот улар ҳақида истаган нарсангни буюришинг учун ҳузурингга тоғ фариштасини юборди», деди. Шунда тоғ фариштаси менга нидо қилиб, салом берди. Сўнгра: «Эй Муҳаммад! Нимани истасанг, шу. Агар уларнинг устига «Икки Ахшаб»ни* тўнтариб ташлашимни истасанг (шундай қиламан)», деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ! Аллоҳ уларнинг пуштикамаридан ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган кишиларни чиқаришини умид қиламан», дебдилар».

* Қарнус-саъолиб – Макка-Тоиф йўлидаги Маккага яқин жой.

* Икки Ахшаб – Маккаи Мукаррамадаги икки катта тоғ. Улардан бирининг номи Абу Қубайс бўлиб, Каъбанинг шарқ томонида, иккинчиси – Қуъайқоъ тоғи эса унинг ғарбида жойлашган. Уларнинг баландлиги 420 ва 230 метрни ташкил қилади.

1335/3231 –عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهَا قَالَتْ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم هَلْ أَتَى عَلَيْكَ يَوْمٌ كَانَ أَشَدَّ مِنْ يَوْمِ أُحُدٍ؟ قَالَ: لَقَدْ لَقِيتُ مِنْ قَوْمِكِ مَا لَقِيتُ، وَكَانَ أَشَدُّ مَا لَقِيتُ مِنْهُمْ يَوْمَ الْعَقَبَةِ، إِذْ عَرَضْتُ نَفْسِي عَلَى ابْنِ عَبْدِ يَالِيلَ بْنِ عَبْدِ كُلَالٍ، فَلَمْ يُجِبْنِي إِلَى مَا أَرَدْتُ، فَانْطَلَقْتُ وَأَنَا مَهْمُومٌ عَلَى وَجْهِي، فَلَمْ أَسْتَفِقْ إِلَّا وَأَنَا بِقَرْنِ الثَّعَالِبِ، فَرَفَعْتُ رَأْسِي فَإِذَا أَنَا بِسَحَابَةٍ قَدْ أَظَلَّتْنِي، فَنَظَرْتُ فَإِذَا فِيهَا جِبْرِيلُ، فَنَادَانِي فَقَالَ: إِنَّ اللهَ قَدْ سَمِعَ قَوْلَ قَوْمِكَ لَكَ، وَمَا رَدُّوا عَلَيْكَ، وَقَدْ بَعَثَ إِلَيْكَ مَلَكَ الْجِبَالِ لِتَأْمُرَهُ بِمَا شِئْتَ فِيهِمْ، فَنَادَانِي مَلَكُ الْجِبَالِ، فَسَلَّمَ عَلَيَّ، ثُمَّ قَالَ: يَا مُحَمَّدُ، فَقَالَ: ذَلِكَ فِيمَا شِئْتَ، إِنْ شِئْتَ أَنْ أُطْبِقَ عَلَيْهِمِ الْأَخْشَبَيْنِ؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: بَلْ أَرْجُو أَنْ يُخْرِجَ اللهُ مِنْ أَصْلَابِهِمْ مَنْ يَعْبُدُ اللهَ وَحْدَهُ لَا يُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш