1336-ҳадис

1336.3232. Абу Исҳоқ Шайбоний шундай сўзлаб берди:

«Зирр ибн Ҳубайшдан Аллоҳ таолонинг «Бас, икки камон масофасича, балки ундан ҳам яқинроқ бўлди. Ва бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, ваҳий қилди», деган сўзи ҳақида сўраган эдим, у: «Ибн Масъуд бизга: «У зот Жаброилни кўрганлар, унинг олти юзта қаноти бор эди», деб сўзлаб берган», деди».

1336/3232 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ فِي قَوْلِ اللهِ تَعَالَى: فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَىٰ ﴿٩﴾ فَأَوْحَىٰٓ إِلَىٰ عَبْدِهِۦ مَآ أَوْحَىٰ ﴿١٠﴾. قَالَ: رَأَى جِبْرِيلَ لَهُ سِتُّمِائَةِ جَنَاحٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш