1337-ҳадис

1337.3233. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Дарҳақиқат, ўз Роббининг улкан оят-мўъжизаларидан айримларини кўрди», яъни у зот осмон уфқларини тўсиб турган яшил ипак гиламни кўрганлар».

Изоҳ: Оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Меърож кечаси Аллоҳ таолонинг биру борлиги, қудрати чексизлигига далолат қилувчи улкан мўъжизаларни ўз кўзлари билан кўрганлари таъкидланган. Ушбу оятда қайси мўъжизалар назарда тутилгани ҳақида турли фикрлар бор. Буюк саҳобий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг айтишича, бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброил алайҳиссаломни уфқда яшил гилам устида кўрганлари ҳам кўзда тутилган экан. Баъзилар буни Жаброил алайҳиссалом қанотини ёзганда гиламга ўхшаб кўринган, деб ҳам изоҳлашган.

1337/3233 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ فِي قَوْلِهِ تَعَالَى: لَقَدْ رَأَىٰ مِنْ ءَايَـٰتِ رَبِّهِ ٱلْكُبْرَىٰ قَالَ: رَأَى رَفْرَفًا أَخْضَرَ سَدَّ أُفُقَ السَّمَاءِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш