1340.3239. Абу Олиядан ривоят қилинади:
«Набийингизнинг амакиваччаси, яъни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бизга бундай сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен сайр қилдирилган кечада* Мусонинг қорачадан келган, новча, жингалаксоч киши эканини кўрдим. У худди шануалик* кишиларга ўхшар экан. Ийсонинг ўрта бўйли, ўртача жуссали, оқ-қизилга мойил, сочи силлиқ киши эканини кўрдим. Дўзах хозини Моликни ҳамда Аллоҳ менга кўрсатган оят-мўъжизалар ичида дажжолни ҳам кўрдим».
«Бас, уни учратишдан шубҳада бўлма!»
Анас ва Абу Бакра розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Фаришталар Мадинани дажжолдан қўриқлайдилар», деганларини ривоят қилишган.
* Яъни Исро кечасида.
* Шануа – Ямандаги машҳур қабилалардан бири. Шануаликлар бўйдорлиги билан ажралиб туришган.
1340/3239 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: رَأَيْتُ لَيْلَةَ أُسْرِيَ بِي مُوسَى رَجُلًا آدَمَ، طُوَالًا جَعْدًا، كَأَنَّهُ مِنْ رِجَالِ شَنُوءَةَ، وَرَأَيْتُ عِيسَى رَجُلًا مَرْبُوعًا، مَرْبُوعَ الْخَلْقِ إِلَى الْحُمْرَةِ وَالْبَيَاضِ، سَبْطَ الرَّأْسِ، وَرَأَيْتُ مَالِكًا خَازِنَ النَّارِ، وَالدَّجَّالَ، فِي آيَاتٍ أَرَاهُنَّ اللهُ إِيَّاهُ: وَبِٱلْءَاخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ.