1345-ҳадис

1345.3247. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг етмиш минги [ёки етти юз минги] (жаннатга) киради. Охиргилари кирмагунча биринчилари кирмайди. Юзлари ой тўлган кечадаги тўлин ой суратида бўлади», дедилар».

Изоҳ: Ушбу ҳадисда Набий алайҳиссаломнинг умматларидан жаннатга ҳисоб-китобсиз, тўғридан-тўғри кирадиганларнинг сони назарда тутилган.

1345/3247 - عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَيَدْخُلَنَّ مِنْ أُمَّتِي سَبْعُونَ أَلْفًا، أَوْ سَبْعُ مِئَةِ أَلْفٍ، لَا يَدْخُلُ أَوَّلُهُمْ حَتَّى يَدْخُلَ آخِرُهُمْ، وُجُوهُهُمْ عَلَى صُورَةِ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш