1346.3248. Анас розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга сундус* жубба ҳадя қилинди. Ҳолбуки ўзлари ипакдан қайтарар эдилар. Одамлар ундан (унинг чиройидан) ҳайратланишди. Шунда у зот: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Саъд ибн Муъознинг жаннатдаги рўмолчалари бундан ҳам гўзалдир», дедилар».
1346/3248 – عَنْ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أُهْدِيَ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم جُبَّةُ سُنْدُسٍ، وَكَانَ يَنْهَى عَنِ الْحَرِيرِ، فَعَجِبَ النَّاسُ مِنْهَا، فَقَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، لَمَنَادِيلُ سَعْدِ بْنِ مُعَاذٍ فِي الْجَنَّةِ أَحْسَنُ مِنْ هَذَا.