1355.3279. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машриққа ишора қилиб: «Ҳой! Фитна ана ўша ерда! Фитна ана ўша ерда! Шайтоннинг шохи чиқадиган ерда!» деганларини кўрганман».
Изоҳ: «Шайтоннинг шохи чиқадиган ер» дегани шайтоннинг фитнаси бошланадиган, авж оладиган жой дегани. Шунингдек, «шайтоннинг шохи» деганда шайтоннинг малайлари – фитначилар назарда тутилган бўлиши ҳам мумкин.
1355/3279 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُشِيرُ إِلَى الْمَشْرِقِ، فَقَالَ: هَا إِنَّ الْفِتْنَةَ هَا هُنَا، إِنَّ الْفِتْنَةَ هَا هُنَا، مِنْ حَيْثُ يَطْلُعُ قَرْنُ الشَّيْطَانِ.