1357-ҳадис

1357.3282. Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдим. Икки киши сўкишаётган эди. Бирининг юзи қизариб, бўғизтомирлари шишиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен шундай бир калима биламанки, агар у ўшани айтса, ундаги дарғазаблик кетади. «Аъуузу биллааҳи минаш‑шайтоон» деса, ундан дарғазаблик кетади», дедилар. Унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан шайтон(нинг шарри)дан паноҳ сўра» дедилар», деб айтишди. Шунда у: «Нима, жинни бўлибманми?» деди».

Изоҳ: Имом Нававийнинг айтишича, бу гапни Аллоҳнинг динини тушунмаган одам – аъробий ёки мунофиқлардан бири айтган.

1357/3282 - عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ صُرَدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ جَالِسًا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَرَجُلَانِ يَسْتَبَّانِ، فَأَحَدُهُمَا احْمَرَّ وَجْهُهُ وَانْتَفَخَتْ أَوْدَاجُهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: إِنِّي لَأَعْلَمُ كَلِمَةً لَوْ قَالَهَا ذَهَبَ عَنْهُ مَا يَجِدُ، لَوْ قَالَ: أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، ذَهَبَ عَنْهُ مَا يَجِدُ. فَقَالُوا لَهُ: إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: تَعَوَّذْ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَقَالَ: وَهَلْ بِي جُنُونٌ؟

Улашиш
|
|
Нусха олиш