1360-ҳадис

1360.3295. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз – менимча, шундай* – уйқудан уйғониб таҳорат олса, уч маротаба бурнига сув олиб қоқсин, чунки шайтон унинг димоғида тунайди», дедилар».

* Бу жумла ровийлардан бирига тегишли. У аввалига ҳадисда «бирингиз» дейилганми ё шу маънодаги бошқа сўз айтилганми, деб иккиланиб, кейин «Менимча, «бирингиз» дейилди», демоқчи.

1360/3295 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ:: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَنَامِهِ فَتَوَضَّأَ فَلْيَسْتَنْثِرْ ثَلَاثًا، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَبِيتُ عَلَى خَيْشُومِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш