1362.3301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Куфрнинг боши машриқ тарафдадир. Фахрланиш, ўзига бино қўйиш йилқи ва туя эгалари ҳамда кўчманчи бақироқлардадир.* Сокинлик эса сурув эгаларидадир», дедилар».
Изоҳ: Биз «кўчманчи» деб ўгирган сўз аслида «юнгдан уй қурадиганлар» деган мазмунни билдиради. Одатда кўчманчилар, ўтроқ халқлардан фарқли равишда, юнг ва шу каби нарсалардан капа тикиб яшаганлари учун шундай деб ҳам номланишган. «Бақироқ» деган сўз арабларда подачи ва деҳқонларга нисбатан лақаб сифатида ишлатилган, чунки улар касблари сабабли кўп бақириб гапиришади ва шунга одатланиб қолишади.
1362/3301 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: رَأْسُ الْكُفْرِ نَحْوَ الْمَشْرِقِ، وَالْفَخْرُ وَالْخُيَلَاءُ فِي أَهْلِ الْخَيْلِ وَالْإِبِلِ، وَالْفَدَّادِينَ أَهْلِ الْوَبَرِ، وَالسَّكِينَةُ فِي أَهْلِ الْغَنَمِ.