1368-ҳадис

1368.3326. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ Одамни яратди. Бўйи олтмиш зироъ эди. Сўнгра унга: «Бор, анави фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассалааму алайкум», деди. Шунда улар: «Ассалааму ъалайка ва роҳматуллооҳ» деб, бунга «ва роҳматуллооҳ»ни қўшимча қилишди. Жаннатга кирадиган ҳар ким Одам суратида бўлади. Яратилмишлар ҳозиргача кичрайиб келади».

1368/3326 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: خَلَقَ اللهُ آدَمَ وَطُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا، ثُمَّ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ مِنَ الْمَلَائِكَةِ، فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ، فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، فَقَالُوا: السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ، فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ، فَكُلُّ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ عَلَى صُورَةِ آدَمَ، فَلَمْ يَزَلِ الْخَلْقُ يَنْقُصُ حَتَّى الْآنَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш