1371.3334. Анас розияллоҳу анҳу марфуъ тарзда ривоят қилади:
«Аллоҳ дўзах аҳлининг азоби энг енгилига: «Агар сенда ер юзининг барча нарсалари бўлганида, уларни фидо қилармидинг?» дейди. У: «Ҳа», дейди. У Зот: «Сен Одамнинг пуштикамарида эканингда сендан бундан кўра енгил нарсани – Менга ширк келтирмаслигингни сўраган эдим. Сен эса ширкдан бошқасига кўнмадинг», дейди».
1371/3334 – عَنْ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ يَرْفَعُهُ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَقُولُ لِأَهْوَنِ أَهْلِ النَّارِ عَذَابًا: لَوْ أَنَّ لَكَ مَا فِي الْأَرْضِ مِنْ شَيْءٍ كُنْتَ تَفْتَدِي بِهِ؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: فَقَدْ سَأَلْتُكَ مَا هُوَ أَهْوَنُ مِنْ هَذَا وَأَنْتَ فِي صُلْبِ آدَمَ: أَنْ لَا تُشْرِكَ بِي، فَأَبَيْتَ إِلَّا الشِّرْكَ.