1372.3335. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор жон зулм билан ўлдирилар экан, Одамнинг биринчи ўғлига* унинг қонидан улуш бўлади, чунки у қотилликни жорий қилган биринчи кишидир», дедилар».
* «Одамнинг биринчи ўғли» дейилганда Одам алайҳиссаломнинг тўнғич ўғли назарда тутилади. У ўз инисига ҳасад қилиб, уни ўлдирган. Манбаларда унинг исми Қобил, укасининг исми Ҳобил бўлгани айтилади. У бу ишни, яъни қотилликни инсоният тарихида биринчи бўлиб бошлаб берган. Шунинг учун Қобил мазкур ишни қилган ҳар бир кишига шерик саналади ва унинг гуноҳига шерик бўлади.
1372/3335 - عَنْ عَبْدِ اللهِرَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لَا تُقْتَلُ نَفْسٌ ظُلْمًا إِلَّا كَانَ عَلَى ابْنِ آدَمَ الْأَوَّلِ كِفْلٌ مِنْ دَمِهَا، لِأَنَّهُ أَوَّلُ مَنْ سَنَّ الْقَتْلَ.