1374-ҳадис

1374.3348. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам», дейди. У: «Лаббай, амрингга мунтазирман! Яхшилик Сенинг қўлингда», дейди. У Зот: «Дўзахга юбориладиганларни чиқар», дейди. У: «Дўзахга юбориладиганлар қанча?» дейди. У Зот: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди. Ана шунда гўдакнинг сочи оқариб кетади, «ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлайди ва одамларни маст ҳолатда кўрасан, ҳолбуки, улар маст эмаслар. Лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша бир киши қайси биримиз?» дейишди. У зот: «Хушнуд бўлинг, чунки сизлардан бир киши, Яъжуж ва Маъжуждан эса минг», дедилар. Сўнгра «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен жаннат аҳлининг тўртдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг учдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг ярми сизлар бўласизлар деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. Шунда у зот: «Сизлар одамлар орасида оқ ҳўкизнинг терисидаги бир дона қора тук ёки қора ҳўкизнинг терисидаги бир дона оқ тукка ўхшайсизлар», дедилар».

1374/3348 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: يَا آدَمُ، فَيَقُولُ: لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ، وَالْخَيْرُ فِي يَدَيْكَ، فَيَقُولُ: أَخْرِجْ بَعْثَ النَّارِ، قَالَ: وَمَا بَعْثُ النَّارِ؟ قَالَ: مِنْ كُلِّ أَلْفٍ تِسْعَ مِئَةٍ وَتِسْعَةً وَتِسْعِينَ، فَعِنْدَهُ يَشِيبُ الصَّغِيرُ، ﮋﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﮊ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَأَيُّنَا ذَلِكَ الْوَاحِدُ؟ قَالَ: أَبْشِرُوا، فَإِنَّ مِنْكُمْ رَجُلٌ، وَمِنْ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ أَلْفٌ. ثُمَّ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، إِنِّي أَرْجُو أَنْ تَكُونُوا رُبُعَ أَهْلِ الْجَنَّةِ. فَكَبَّرْنَا، فَقَالَ: أَرْجُو أَنْ تَكُونُوا ثُلُثَ أَهْلِ الْجَنَّةِ. فَكَبَّرْنَا، فَقَالَ: أَرْجُو أَنْ تَكُونُوا نِصْفَ أَهْلِ الْجَنَّةِ. فَكَبَّرْنَا، فَقَالَ: مَا أَنْتُمْ فِي النَّاسِ إِلَّا كَالشَّعَرَةِ السَّوْدَاءِ فِي جِلْدِ ثَوْرٍ أَبْيَضَ، أَوْ كَشَعَرَةٍ بَيْضَاءَ فِي جِلْدِ ثَوْرٍ أَسْوَدَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш