1376.3350. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Иброҳим отаси Озарга йўлиқади. Озарнинг юзини зулмат ва чанг босган бўлади. Иброҳим унга: «Менга осий бўлмагин», демаганмидим?» дейди. Отаси: «Бугун сенга осий бўлмайман», дейди. Иброҳим: «Эй Роббим, қайта тирилтириладиган кунларида мени шарманда қилмасликни менга ваъда қилган эдинг, (раҳматингдан) йироқ отамнинг шармандалигидан ҳам ортиқ шармандалик борми?!» дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Мен жаннатни кофирларга ҳаром қилганман», дейди. Сўнгра: «Эй Иброҳим, оёқларинг остидаги нима?» дейилади. Қараса, (қонга) беланган сиртлон турган бўлади, уни оёқларидан ушлаб, дўзахга улоқтирилади».
Изоҳ: Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг қалбидан Озарга бўлган ачинишни кетказиш учун уни ўша ҳолатда кўрсатади.
1376/3350 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: يَلْقَى إِبْرَاهِيمُ أَبَاهُ آزَرَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَعَلَى وَجْهِ آزَرَ قَتَرَةٌ وَغَبَرَةٌ، فَيَقُولُ لَهُ إِبْرَاهِيمُ: أَلَمْ أَقُلْ لَكَ لَا تَعْصِنِي؟ فَيَقُولُ أَبُوهُ: فَالْيَوْمَ لَا أَعْصِيكَ، فَيَقُولُ إِبْرَاهِيمُ: يَا رَبِّ إِنَّكَ وَعَدْتَنِي أَنْ لَا تُخْزِيَنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ، فَأَيُّ خِزْيٍ أَخْزَى مِنْ أَبِي الْأَبْعَدِ؟! فَيَقُولُ اللهُ تَعَالَى: إِنِّي حَرَّمْتُ الْجَنَّةَ عَلَى الْكَافِرِينَ، ثُمَّ يُقَالُ: يَا إِبْرَاهِيمُ، مَا تَحْتَ رِجْلَيْكَ؟ فَيَنْظُرُ، فَإِذَا هُوَ بِذِيخٍ مُلْتَطِخٍ، فَيُؤْخَذُ بِقَوَائِمِهِ فَيُلْقَى فِي النَّارِ.