1377.3353. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг энг мукаррами ким?» дейишди. У зот: «Энг тақволиси», дедилар. «Сиздан бу ҳақда сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Ундай бўлса, у Юсуф Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Халилуллоҳдир», дедилар. «Сиздан бу ҳақда ҳам сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Унда араб маъданлари* ҳақида сўраяпсизларми? Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир, агар фақиҳ* бўлсалар», дедилар».
Изоҳ: «Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. Юсуф алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам, оталари Яъқуб алайҳиссалом ҳам набий бўлишган, у кишининг отаси Исҳоқ алайҳиссалом ҳам набий бўлганлар. Халилуллоҳ – Исҳоқ алайҳиссаломнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг лақабидир.
* Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси.
* Фақиҳ – шариат илмларини яхши биладиган, уларнинг моҳиятини теран ва тўғри тушуна оладиган олим.
1377/3353 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَكْرَمُ النَّاسِ؟ قَالَ: أَتْقَاهُمْ. فَقَالُوا: لَيْسَ عَنْ هَذَا نَسْأَلُكَ، قَالَ: فَيُوسُفُ نَبِيُّ اللهِ، ابْنُ نَبِيِّ اللهِ، ابْنِ نَبِيِّ اللهِ، ابْنِ خَلِيلِ اللهِ. قَالُوا: لَيْسَ عَنْ هَذَا نَسْأَلُكَ، قَالَ: فَعَنْ مَعَادِنِ الْعَرَبِ تَسْأَلُونَ؟ خِيَارُهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ خِيَارُهُمْ فِي الْإِسْلَامِ، إِذَا فَقُهُوا.