1379.3355. Мужоҳиддан ривоят қилинади:
«У Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога дажжолнинг икки кўзи ўртасига «кофир» ёки «каф», «фа», «ро» деб ёзиб қўйилган бўлиши ҳақида гапиришганда у кишининг бундай деганини эшитган экан: «Мен буни эшитмаганман, лекин у зот: «Иброҳимга келсак, (уни кўрмоқчи бўлсангиз,) соҳибингизга* қаранглар. Мусо эса жингалаксоч, қорачадан келган бўлиб, мен унинг тола* билан жиловланган қизил туя устида водийга тушиб бораётганини кўриб тургандекман», деганлар».
* Ўзларига ишора қиляптилар.
* Хурмо дарахтидан олинадиган тола.
1379/3355 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: أَمَّا إِبْرَاهِيمُ فَانْظُرُوا إِلَى صَاحِبِكُمْ، وَأَمَّا مُوسَى فَجَعْدٌ آدَمُ، عَلَى جَمَلٍ أَحْمَرَ، مَـخْطُومٍ بِخُلْبَةٍ، كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَيْهِ انْحَدَرَ فِي الْوَادِي.