1385.3369. Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳу хабар қилади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай қилиб салавот айтамиз?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллооҳумма, солли аълаа Муҳаммадин ва азваажиҳии ва зурриййатиҳии, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳиим ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳии ва зурриййатиҳии камаа баарокта ъалаа аали Иброҳиим, иннака ҳамиидун мажиид»,* деб айтинглар», дедилар».
* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Иброҳимнинг оиласига салавот йўллаганингдек, Муҳаммад ҳамда унинг жуфти ҳалоллари ва зурриётларига салавот йўллагин. Шунингдек, Иброҳимнинг оиласини баракотли қилганингдек, Муҳаммадни ҳамда унинг жуфти ҳалоллари ва зурриётларини баракотли қилгин. Албатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғвор Зотсан».
1385/3369 - عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيُّ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّهُمْ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ كَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ: قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.