1387.3372. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз Иброҳимдан кўра ҳақлироқмиз. Ўшанда у «Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганида У Зот: «Ишонмадингми?» деди. У: «Йўқ, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. Аллоҳ Лутни раҳматига олсин, ваҳоланки у мустаҳкам таянчдан паноҳ топган эди. Агар зиндонда Юсуф турганча турганимда, чақирувчига албатта ижобат қилган бўлар эдим», дедилар».
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда учта пайғамбарнинг бошидан ўтган уч қиссага ишора қиляптилар. У зот шундай демоқчилар:
«Ислом миллатининг отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссаломки қалби янада хотиржам бўлиши, таскин топиши учун Аллоҳ таолодан ўликларни қандай тирилтиришини кўз ўнгида кўрсатиб беришни сўраган бўлсалар, қалб хотиржамлиги, кўнгил таскинига биз Иброҳим алайҳиссаломдан кўра ҳақлироқмиз, яъни муҳтожроқмиз.
Лут алайҳиссаломнинг уйига фаришталар келганида бузуқ табиатли қавм уларга тажовуз қилиш ниятида келди. Уларни даф қилишга кучи етмаётган Лут алайҳиссалом: «Қанийди сизларга қувватим етса ёки мустаҳкам таянчдан паноҳ топсайдим», деб юборди. Ҳолбуки, у киши энг мустаҳкам таянч – Аллоҳнинг паноҳида эдилар. Мен у кишининг бу сўзидан ажабланаман.
Юсуф алайҳиссалом қанча йил зиндонда ётганидан кейин бир кун ҳақиқат рўёбга чиқиб, подшоҳ томонидан элчи чорлаб келганида, у киши қўлини кесган аёллар хусусидаги масалани юзага чиқармай туриб, зиндондан чиқишни хоҳламаган ва шуни ҳал қилмаса, подшоҳнинг таклифига кўнмаслигини айтиб, элчини қайтарган эдилар. Агар мен зиндонда Юсуф алайҳиссалом ётганчалик ётганимдан кейин элчи келиб, мени озодликка таклиф қилса, мен унинг таклифини қабул қилган бўлар эдим».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гаплари билан ўтган пайғамбарларнинг мақомлари нақадар юксак бўлгани, улар қанча-қанча машаққатларни кўтарганларини баён қилиб қўймоқдалар. Шу билан бирга, бу сўзлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрсиз бўлган эканлар, деган хулоса чиқмайди. Балки у зотнинг камтарликлари, ўтган рисолат қардошларига бўлган эҳтиромлари намоён бўлади. Бу эса ўз навбатида, умматга берилган таълим‑тарбия ҳамдир.
Изоҳ: Юсуф алайҳиссалом бир қанча йил зиндонда ётгач, ҳақиқат рўёбга чиқиб, подшоҳ одам юбориб, ҳузурига чақирган. Шунда у зот ўзига нисбатан уюштирилган туҳмат масаласини ҳал қилмай туриб, зиндондан чиқмаслигини, подшоҳнинг таклифини қабул қилмаслигини айтиб, элчини қайтарган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар мен зиндонда Юсуф алайҳиссалом ётганчалик ётганимдан кейин элчи келиб, озодликка чақирса, мен бу таклифни қабул қилган бўлар эдим», демоқчилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда ўтган пайғамбарларнинг мақомлари нақадар юксак бўлгани, улар қанчалар оғир синов ва машаққатларга дуч келишганини баён қилмоқдалар. Бироқ, бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрсиз бўлган эканлар, деган хулоса чиқмайди, балки у зотнинг камтарликлари, пайғамбар биродарларига ҳурмат-эҳтиромлари намоён бўлади. Бу ҳам уммат учун ибратдир.
1387/3372 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: نَحْنُ أَحَقُّ مِنْ إِبْرَاهِيمَ إِذْ قَالَ: وَإِذْ قَالَ إِبْرَٰهِيمُ رَبِّ أَرِنِى كَيْفَ تُحْىِ ٱلْمَوْتَىٰ ۖ قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِن ۖ قَالَ بَلَىٰ وَلَـٰكِن لِّيَطْمَئِنَّ قَلْبِى ۖ قَالَ فَخُذْ أَرْبَعَةًۭ مِّنَ ٱلطَّيْرِ فَصُرْهُنَّ إِلَيْكَ ثُمَّ ٱجْعَلْ عَلَىٰ كُلِّ جَبَلٍۢ مِّنْهُنَّ جُزْءًۭا ثُمَّ ٱدْعُهُنَّ يَأْتِينَكَ سَعْيًۭا ۚ وَٱعْلَمْ أَنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌۭ ،[البقرة: 260] وَيَرْحَمُ اللهُ لُوطًا، لَقَدْ كَانَ يَأْوِي إِلَى رُكْنٍ شَدِيدٍ، وَلَوْ لَبِثْتُ فِي السِّجْنِ، طُولَ مَا لَبِثَ يُوسُفُ لَأَجَبْتُ الدَّاعِيَ.