1388-ҳадис

1388.3373. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам камон отишаётган асламлик бир тўп кишиларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отинглар, эй Исмоил фарзандлари! Чунки отангиз мерган эди. Отаверинглар, мен Бану Фулон биланман!» дедилар. Шунда иккала гуруҳдан бири қўлларини тушириб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга нима бўлди, отмаяпсизлар?» дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз улар билан бўлсангиз, биз қандай қилиб отамиз?» дейишди. У зот: «Отаверинглар, мен ҳаммангиз биланман!» дедилар».

1388/3373 - عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَلَى نَفَرٍ مِنْ أَسْلَمَ يَنْتَضِلُونَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: ارْمُوا بَنِي إِسْمَاعِيل فَإِنَّ أَبَاكُمْ كَانَ رَامِيًا، وَأَنَا مَعَ بَنِي فُلَانٍ. قَالَ: فَأَمْسَكَ أَحَدُ الْفَرِيقَيْنِ بِأَيْدِيهِمْ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَا لَكُمْ لَا تَرْمُونَ؟ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ نَرْمِي وَأَنْتَ مَعَهُمْ؟ قَالَ: ارْمُوا وَأَنَا مَعَكُمْ كُلِّكُمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш